14:51 / 17.06.2016
5892

LG москитларни чўчитувчи телевизорларини тақдим этди

LG компанияси чивинларни чўчитиш тизими билан жиҳозланган Mosquito Away телевизорлар линиясини намойиш қилди. Бу ҳақида The Next Web хабар қилди. 

Технология ультратовушдан фойдалангани боис кивмёвий моддаларга нисбатан соғлиқ ва атроф-муҳит учун хавфсизроқ ҳисобланади. 

Ишлаб чиқарувчиларнинг таъкидлашича, Mosquito Away ҳаттоки телевизор ўчиқ пайтида ҳам ишлашда давом этади. 

Бошқа параметрлар бўйича янгилик кенг оммага мўлжалланган замонавий LED-телевизор ҳисобланади. Мазкур қурилмалар Ҳиндистонда ишлаб чиқарилиши туфайли улар Ҳиндистон бозорига мўлжалланган, улар шунингдек иссиқлик ва юқори намликдан ҳам ҳимояга эга бўлишди. 

Чивинларни чўчитувчи телевизорнинг нархи унинг диагоналига боғлиқ (26900 рупийдан 47500 рупийгача). Унинг Ҳиндистондан ташқарида сотилишига оид хабарлар йўқ.

Top