Жамият | 07:47 / 17.06.2016
4179
1 дақиқада ўқилади

Москва вилоятидаги ёнғинда уч киши ҳалок бўлди

Москва вилоятидаги Фрязино шаҳрида мебель фабрикасида содир бўлган ёнғинда 3 киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда ҳуқуқ-тартибот муассасаларидаги манбага иқтибос келтирган ҳолда ТАСС ахборот агентлиги.

"Айни вақтда бир аёл ва икки эркакнинг жасади топилган. Уларнинг барчаси фабрикада ишлаган. Ёнғин вақтида алоқа йўқолиб қолган икки ўт ўчирувчи билан нима юз бергани аниқлаштирилмоқда", деб айтди манба.

Маълум қилинишича, 3 киши, жумладан фабрика ишчиларини эвакуация қилаётганда ёнғиндан заҳарланган 2 ўт ўчирувчи шифохонага етказилган.

Moder италян мебель фабрикасининг бир қаватли биноси 16 июнь кечки пайт ёниб кетган. Ёнғин майдони 3700 метр квадратдан кўпроқ майдонни ташкил қилган, 1800 метр квадрат майдонда том қулаб тушган. Ёнғинга учинчи даража берилган.