Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 01:02 / 17.06.2016
5528
1 дақиқада ўқилади
Обама Саудия Арабистонининг иккинчи валиаҳд шаҳзодаси билан учрашади
АҚШ президенти Барак Обама 17 июнда Саудия Арабистонининг иккинчи валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад ибн Салмон Ал-Сауд билан учрашади, деб маълум қилди Reuters ахборот агентлиги.
Оқ уй матбуот котибининг маълум қилишича, сиёсатчилар Яқин Шарқдаги ихтилофларни, шу жумладан ИШИДга қарши кампанияни муҳокама қиладилар.
Саудия Арабистони шаҳзодаси АҚШга Вашингтон билан муносабатларни йўлга қўйгани келди. Шаҳзода қиролликнинг нефтдан олинадиган даромадларга боғлиқлигини камайтириш масаласига ҳам тўхталиб ўтиши кутилмоқда.
Учрашув Оқ уйда бўлиб ўтади.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш