00:38 / 17.06.2016
10659

Пекинда iPhone 6 сотилиши тақиқлаб қўйилди

Пекин раҳбарияти шаҳарда iPhone 6 ва iPhone 6 Plus смартфонлари савдосини Apple компанияси гўёки бу моделлар дизайнини Хитойнинг Burley компаниясидан ўғрилагани сабабли тақиқлаб қўйди. Бу ҳақда Engadget маълум қилди

Пекин интеллектуал мулкни муҳофаза қилиш бюроси текширув ўтказиб, Apple компанияси 100 С смартфонининг патентлаштирилган дизайнини ноқонуний равишда ўзлаштириб олганлигига рози бўлди. Шу билан бирга бюро мутахассислари телефонлар ўртасида унча катта бўлмаган фарқлар борлигига ишора қилган, бироқ бу фарқларни кўпчилик харидорлар сезмаслиги ҳам мумкин. 

Натижада раҳбарият iPhone 6 ва iPhone 6 Plus смартфонлари сотувини тақиқлаб қўйди. Apple бу қарор устидан шикоят қилиб судга мурожаат қилди.

Top