Жамият | 19:39 / 17.06.2016
9219
1 дақиқада ўқилади

Жоли ва Питтнинг фарзандлари турли тилларни ўрганмоқда

Ҳолливуд актёрлари Анжелина Жоли ва Брэд Питтнинг фарзандлари чет тилларини, жумладан, рус, вьетнам ва араб тилларини ўрганишмоқда. The Mirror’нинг маълум қилишича, бу ҳақда Жоли Radio 4 га берган интервьюсида айтиб ўтган.

Эр-хотинларнинг уч нафар ўз фарзанди: ўн яшар Шайло ва эгизлар Вивьен ва Нокс ҳамда уч нафар боқиб олган фарзандлари: Камбоджада туғилган 14 яшар Мэддокс, Вьетнамда туғилган 12 яшар Пакс ва Эфиопияда туғилган 11 яшар Захара исмли болалари бор.

Жолининг сўзларига кўра, фарзандларидан ҳеч бири актёрликка қизиқмайди, аммо улар тил ўрганишга ўта иштиёқманд.

“Мен улардан қайси тилни ўрганишни исташлари ҳақида сўрадим. Шайло кхемер тилини, Пакс вьетнамчани, Мэд немис ва рус тилини, Захара французчани, Вивьен араб тилини ўрганишни хоҳлашларини айтган”, - деди актриса.