01:22 / 18.06.2016
5756

Британ компанияси робот-менежерни ишга олди

Британ компанияси менежер лавозимига роботни ишга олди. Бу ҳақда роботни яратган Бирмингем университети сайтида маълум қилинди.

Бетти исмли янги ходим синов муддати билан ишга олинди, у 2 ой давомида стажёрлик қилади. Бетти офисдаги, ходимлар столларидаги тартиб, хонадаги ҳарорат ва шовқин даражасини кузатиб боради.

Робот кўзлар ва офиснинг ходимлари ва меҳмонларини дўстона кутиб олиш ва кузатиш имконияти билан таъминланди.

Бундан ташқари, Бетти иш куни тугагандан сўнг офисда қоладиган ишчиларни ҳам қайд қилади.

Top