Жамият | 21:31 / 18.06.2016
13232
1 дақиқада ўқилади

Ҳиндистонлик қўрқинчли фильм кўриб ўтириб, кинотеатрда жон берди


Ҳиндистоннинг Тируваннамалай шаҳрида 65 ёшли эркак “Сеҳрланган 2” (The Conjuring 2) фильмини кўриш жараёнида жон берди. Бу ҳақда 17 июнь куни The Times of India хабар бермоқда.

Нашр маълумотига кўра, ҳинд ўз дўсти билан 16 июнь куни тунда фильмни томоша қилиш учун кинотеатрга йўл олади. Картинанинг энг юқори лаҳзаларида у юраги оғриётганини айтади ва бироз вақт ўтиб, ёнига ағдарилиб тушади. Уни шифохонага олиб кетишди ва у ўша ерда оламдан ўтди.

Шундан сўнг, тиббий муассаса ходимлари марҳумнинг шеригини чақириб, уни шаҳар четидаги шифохонага олиб бориши лозимлигини айтишади. Аммо у марҳумни олганча, қаёққадир ғойиб бўлади. Полиция иккала эркакнинг шахсини аниқлаштирмоқда. Улар ҳақида фақатгина шу нарса маълумки, ҳар иккала эркак ҳам Андхра-Прадеш штатидан бўлган.