15:18 / 18.06.2016
4496

Испания қироли Альфонсо XIIIнинг никоҳдан ташқари ўғли вафот этди

Испания монархи Альфонсо XIIIнинг ўғли Леандро де Бурбон 88 ёшида ҳаётдан кўз юмди, деб хабар қилмоқда El Mundo газетаси.

Хабарларга кўра, у йил бошида кучли шамоллашни бошидан кечиргач, аҳволи ёмонлашган. 

Леандро де Бурбон 1929 йилда дунёга келган бўлиб, Испания қироли Альфонсо XIII (1886-1941) ва актриса Кармен Руис Морагас(1896-1936)нинг никоҳдан ташқари ўғли ҳисобланган. 

Леандро умрининг аксар қисмини, ўзини ҳуқуқий жиҳатдан Бурбонлар оиласи аъзоси деб тан олиниши учун курашиб ўтказган. Альфонсо XIIIнинг ўғли 2003 йилдагина ўз мақсадига эриша олди. 

Леандро де Бурбон икки марта уйланган бўлиб, биринчи рафиқасидан 7 фарзанди бор. Иккинчисидан эса бир фарзандга эга эди.

Top