Жаҳон | 11:08 / 18.06.2016
4814
1 дақиқада ўқилади
ОАВ: Хитойда Мао Цзэдуннинг таржимони автоҳалокат натижасида ҳалок бўлди
Аввалроқ ХХРнинг Франциядаги элчиси, шунингдек, Мао Цзэдуннинг таржимони бўлиб ишлаган У Цзяньминь 18 июль куни автоҳалокат натижасида ҳалок бўлди. Бу ҳақда Хитой халқаро радиоси (CRI) хабар берган.
У Цзяньминнинг ёши 77 да эди. Автоҳалокат Хубэй провинциясининг Ухань шаҳрида содир бўлган. Воқеа тафсилотлари ҳақида тўхталинмаган.
“Синьхуа” агентлиги маълумотларига кўра, У Цзяньминь 1959 йилда ХХР ТИВга қабул қилинган. У ХХРнинг БМТ ва Нидерландиядаги элчиси сифатида ҳам фаолият юритган.
Франциядаги элчилиги вақтида Буюк етакчи ордени билан тақдирланган.