Жаҳон | 23:02 / 19.06.2016
10557
1 дақиқада ўқилади

Тожикистон чегарасида "Толибон" етакчиларидан бири йўқ қилинди

Афғонистоннинг Тожикистон чегараси яқинидаги Қундуз вилоятида "Толибон" етакчиларидан бири Қори Али йўқ қилинди, деб хабар бермоқда Афғонистон ички ишлар вазирлигига иқтибос келтирган ҳолда "Интерфакс" ахборот агентлиги.    

"Авиазарба вақтида 8 нафар қуролланган толиб, жумладан экстремистларнинг бош қўмондонларидан бири Қори Али йўқ қилинди. Бу гуруҳ Қундуз вилоятининг бир қатор ҳудудларидаги террорчилик ҳаракатлари учун жавобгар бўлган", дейилмоқда хабарда.