16:52 / 20.06.2016
12384

АвтоВАЗ ВАЗ-2101нинг иккинчи авлодини ишлаб чиқармоқчи

"АвтоВАЗ"дан тарқалган норасмий маълумотларга кўра, бир вақтлар кўпчилик автоихлосмандларининг ишончига сазовор бўлган ва халқ орасида «копейка» номи билан машҳур бўлган моделнинг иккинчи авлоди устида иш олиб борилиши мумкин. 

Бу хабар, кутилмаганда, АвтоВАЗ раҳбариятининг яқинда бўлиб ўтган йиғилишларидан бирида ошкор бўлган. Мажлисда заводнинг 50 йиллик тарихи муносабати билан жорий моделларнинг юбилей сонларини ишлаб чиқиш масаласи муҳокама этилган. 

Ушбу йиғилишда, ёш дизайнерлар ва конструкторлар гуруҳи ташаббус кўрсатган ҳолда, ВАЗ-2101 модели қиёфасида янги модел чизмасини намойиш этишган. Миш-мишларга кўра, лойиҳани ВАЗнинг бош дизайнери ҳам қўллаб-қувватлаган. 

Умуман олганда, ғоя янгилик эмас. Турли вақтларда, кўплаб автомобиль ишлаб чиқарувчилари ўзларининг классик намуналарига қайтишган. Баъзан бу ҳолат, уларга янги ҳаёт бахш этган ва муваффақият келтирган.

Top