09:54 / 20.06.2016
5238

Хитойда сув тошқини туфайли 400 минг киши эвакуация қилинди

Хитойнинг марказий қисмида сел келиши оқибатида юз берган сув тошқини туфайли 400 минг киши эвакуация қилинди. Бу ҳақида Интерфакс хабар қилди. 

Маълумотларга кўра, камида 12 нафар киши бедарак йўқолган. 

Хубэй провинциясидаги Хуанган округида 18 июнь куни 251 мм ёғингарчилик ёғди. 

Сел келиши натижасида уйлар, кўприклар, тўғонларнинг қисман вайрон бўлди ва йўллар бузилди. Кўплаб қишлоқ хўжалик ерлари сув остида қолди. 

Хитой метереология хизмати хавфсизликнинг "сариқ" даражасини қайд этишмоқда (4 балли шкаладан 3 баллни).

Top