21:50 / 20.06.2016
3903

Maserati электр спорткар яратмоқда

2019 йилда Maserati компанияси электр спорткар яратишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Fiat Chrysler Automobiles альянси раҳбари Сержио Макрионнега иқтибос келтирган ҳолда Bloomberg ахборот агентлиги маълум қилди.  

"Менга Tesla Motors фирмасининг тежамкор модели тинчлик бермаяпти, Fiat Chrysler ундан ўрнак олса бўларди. Фикримча, бундай тажрибавий лойиҳани келажак моделларимиздан бири билан ишга туширса қизиқ бўларди", деб тушунтирди Маркионне.

Дастлабки маълумотларга кўра, электр модификация Alfieri моделида пайдо бўлади, бу номдаги прототип 2014 йилда Женева автосалонида намойиш қилинганди. Флагман спорт купеси 2018 йилда серияли тарзда ишлаб чиқарилиши кутилмоқда, унинг негизидаги электрокар эса 2019 йилдан кейин конвейерга қўйилади. 

Маркионне 2021 йилдан кейин Maserati’нинг ҳар бир моделида гибрид куч қурилмасига эга версияси пайдо бўлишини тасдиқлади. Аввалроқ 5 йилдан кейин Quattroporte, GranTurismo, GranCabrio, Ghibli ва Levante моделлари бензин-электр модификация олиши маълум қилинганди.

Top