06:43 / 20.06.2016
6278

Рим мэри биринчи марта аёл киши бўлди

Италия пойтахти Рим мэри лавозимига биринчи марта аёл киши сайланди. Римнинг янги мэри "5 юлдуз ҳаракати" муҳолиф партиясини билдирувчи 37 ёшли Вирдиния Ражи бўлди.

Дастлабки маълумотларга кўра, сиёсатчи 64-68 овоз йиғиб, мэр курсиси учун сайловда ишончли тарзда етакчилик қилмоқда. Расмий натижалар эса 20 июнь кечга томон эълон қилинади.

Римнинг аввалги мэри Иньяцио Марино 2015 йил октябрида бюджет маблағларини ишлатиб юбориш билан боғлиқ можародан кейин истеъфога кетганди. Муҳолиф партиялар мэрни у шаҳарнинг кредит картасини ўз мақсадларида, шу жумладан ўз оиласи билан ресторанларда овқатланиш учун ишлатганликда айблагандилар.

Top