08:35 / 20.06.2016
8331

Шимолий Корея АҚШ иғволарига қарши зарбалар беришга тайёрлигини билдирди

Шимолий Корея АҚШ ҳукуматининг иғволарига қарши минтақадаги АҚШ базаларига зарбалар беришга тайёр. Бу ҳақда Шимолий Корея Давлат мудофаа қўмитаси раиси берган баёнотда айтилган. Баёнот Корея марказий телеграф агентлиги томонидан чоп этилган.

Раис Корея халқ армиясининг юқори аниқликдаги қуроллари нишонида АҚШ объектлари, жумладан Гуамдаги Андерсон ҳарбий-ҳаво кучлари базаси ва сув ости кемалари базаси турганини айтди.

Баёнот АҚШнинг Mississippi сув ости атом кемаси Жанубий Кореянинг Пусан портига киргандан кейин ва Гуамда B-52 бомбардимончи самолётлари иштирокида ўтган машғулотлар билан боғлиқ ҳолда чоп этилди.

Шимолий Корея Давлат мудофаа қўмитасининг фикрича, АҚШ қўмондонлигининг бундай ҳаракатлари Корея яриморолида ядровий уруш содир бўлиш хавфини кучайтирмоқда.

Қўмитада юзага келган вазият Корея Ишчи меҳнат партияси томонидан маъқулланган, иқтисодиётни ривожлантириш ва ядровий салоҳиятни мустаҳкамлашни параллел равишда олиб боришнинг муҳимлигини кўрсатаётганига ишонч билдирилди.

Top