13:51 / 20.06.2016
3741

Solar Impulse 2 дунё бўйлаб ўз саёҳатини давом эттирмоқда

Дунё бўйлаб саёҳат қилаётган қуёш батареяси асосида парвоз қилувчи Solar Impulse 2 самолёти Нью-Йоркдан учиб кетди. Бу ҳақда лойиҳанинг твиттердаги расмий блогида маълум қилинган.

Аввалроқ самолёт Озодлик ҳайкали ёнидан учиб ўтиб, Нью-Йоркдаги Жон Кенниди номли аэропортга қўнгани ҳақида хабар берилган эди. Бу унинг АҚШдаги сўнгги бекати эди, шундан сўнг самолёт Атлантика океани бўйлаб парвоз қилиши кежалаштирилган эди. 

Эслатиб ўтамиз, Solar Impulse 2 2015 йил 9 март куни Абу-Дабида ўзининг ер юзи бўйлаб саёҳатини бошлаган эди. У аллақачон Уммон, Ҳиндистон, Мьянма, Хитой, Япония ва АҚШда бўлди. Уни навбати билан икки учувчи Андре Боршберг ва Бертран Пикар бошқармоқда.

Solar Impulse 2 2014 йил 2 апрелида расман намойиш қилинган эди. Унинг оғирлиги 2,3 тонна бўлиб, қаноти 72 метрни ташкил этади. Ҳаво лайнерига 17,2 минг дона қуёш батареялари ўрнатилган. Унинг максимал тезлиги соатига 140 километрни ташкил этади.

Top