10:31 / 20.06.2016
8063

Юқори аниқликдаги ДНК тасвирлари тақдим этилди

Генетиклар иккала ипнинг юпқа тузилишини ўрганишга ёрдам берувчи  янги ДНК кўриш технологиясини ишлаб чиқишди.  Энди олимлар ДНК текшируви қандай оқибатларга олиб келиши ва ички ҳужайрадаги жараёнлар генлар активлигига қандай таъсир кўрсатишини тушуна олиш имконига эга бўлишди. Мақола Optica журналида чоп этилди.

Услуб бир молекулали микроскопия техникасига асосланган. Мазкур техника ДНК ипларига ўрнатилган флорасан бўёқларининг зарралар йўналиши ва ўрнини аниқлаш ҳисобига алоҳида молекулаларни кўришга имкон беради.                

ДНК ипи жуда узун бўлиб, унинг қалинлиги бир неча нанометрни ташкил этади. Унинг суратини олиш учун ҳийла ишлатишга тўғри келади. ДНКнинг ўзини эмас, нуклеин кислотага бириктирилган флорасан молекулаларнинг ёрқин рангини тасаввур этиш мумкин. Бу ҳолатда молекулалар йўналиши азотли асосларнинг ички тузилишини ўрганишига ёрдам беради. Бироқ ҳануз бўёқлар қандай йўналтирилганини тушуниш қийинчилик туғдирмоқда. 

Бу муаммони ҳал этиш учун олимлар электрооптик модуляторга эга бир молекулали микроскопдан фойдаланишди. Бу қурилма бўёқ молекуласини ёритиб турувчи лазер нури поляризациясини ўзгартиради. Элекромагнит тўлқин йўналишига мос келган заррачалар йўналиши кўпроқ ёрқин ранг ҳосил қилади. Микроскоп ҳар сафар поляризацияни ўзгартирган ҳолда кўп кадрларни суратга олади. Натижада бир муайян ҳолда маълум  молекулалар ёрқин бўлади, бошқалари — камроқ. Албатта, бу фақат ДНК юзасига бирикиб олган бўёқ заррачаларига тегишли. Умуман олганда, бу икки спиралнинг қарама-қарши суратини олишга имкон беради.

Тадқиқотчилар ўз технологияларини  амалга оширишда  интеркалатўрли бўёқлардан фойдаланишди. Биргина расм 300 минг флорасан моддаси бўёқлари ёрдамида олинди ва  30 мингга яқин кадр эса тахминан 13 дақиқада тасвирга олинди.  
 

Top