16:49 / 21.06.2016
4979

«Барселона»: Неймар билан шартнома узайтирилишига унинг отаси тўсқинлик қилмоқда

«Барселона» жамоаси раҳбариятининг ҳисоблашича, Неймарнинг отаси ўғлининг жамоа билан шартномасини узайтиришига қаршилик кўрсатмоқда.

Клуб футболчи билан шартномани 2022 йилгача узайтирмоқчи. Лекин Неймарнинг отаси вазиятга аралашиб, жамоага ўз талабларини қўймоқда.

Томонлар Неймарга «Реал», «Манчестер Юнайтед» ва «ПСЖ» томонидан қизиқиш мавжудлигидан яхши хабардор.

Бу жамоалар каталонияликлар клубининг футболчига ҳозирда тўлаётган маошидан анча катта миқдордаги пулларни тўлашга тайёр. 

«Барселона» футболчига катта миқдордаги маош тўлай олмаслигини тан олмоқда.

Бу вақтда мадридликлар 24 ёшли бу бразилияликка йилига 15 миллион евродан тўлашни назарда тутувчи 6 йиллик шартнома таклиф қилмоқда.

Парижликлар Неймарга йилига 18,5 миллион евродан маош тўламоқчи, бу миқдор бонуслар ҳисобига йилига 28 миллион еврони ташкил қилиши ҳам мумкин.

Манчестерликлар эса ҳужумчини ўз сафига жалб қилиш учун унга 17 миллион евро миқдоридаги йиллик маош тайинлашга тайёр.

«Барселона» эса ҳозиргача футболчига йилига 9 миллион евро тўлаб келмоқда ва янги шартномада бу миқдор 14 миллион еврога етказилиши мумкин.

Бундан олдинроқ жамоа Неймардан бойлик ва бахтиёрликдан бирини танлашни сўраганди. 

Неймарнинг «Барселона» билан амалдаги шартномас 2018 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Top