08:51 / 21.06.2016
8136

Путин "Ленфильм" киностудиясига ташрифи вақтида фортепианода мусиқа ижро этди

Россия президенти Владимир Путин "Ленфильм" киностудиясига ташриф буюриб, унинг директори Эдуард Пичугин, Россия маданият вазири Владимир Мединский ва режиссёр Федор Бондарчук билан суҳбатлашди.

Киностудиядаги 18-асрга мансуб пианино Путиннинг алоҳида эътиборини ўзига тортди. Мусиқа асбоби бироз қаровсиз аҳволда бўлса-да, Путин унда бастакор Тихон Хренниковнинг "Московские окна" (Москва ойналари) мусиқасини ижро қилиб берди.

Путин жамоатчиликни фортепианода мусиқа ижро этиши билан биринчи бор ҳайратлантирмаяпти. У бир марта хайрия концертида Голливуд юлдузлари олдида роялда "С чего начинается Родина" (Ватан нимадан бошланади) композициясини ижро этиб берганди.

Икки йил аввал эса Путин Миллий ядровий тадқиқот университети талабалари хорига жўр бўлиб, "Московские окна" мусиқасини ижро этганди.

Top