12:15 / 21.06.2016
7493

Россиянинг Приморье ўлкасида полицияга пора таклиф этган ўзбекистонлик қамалди

Россиянинг Приморье ўлкаси Владивосток туман суди Ўзбекистон фуқароси бўлган шахсни полиция ходимига 2 минг рубль миқдорида пора таклиф этгани учун қамаш тўғрисида ҳукм чиқарди. Бу ҳақда ТАСС ахборот агентлиги ўлка прокурори катта ёрдамчиси Елена Телегинага асосланиб хабар берган.

Суд бу шахсга 8 ойлик қамоқ жазоси ҳамда 60 минг рубль миқдоридаги жарима тайинлаган.

Маълум қилинишича, бу шахс Россия ҳудудида рўйхатдан ўтмаган ҳолда бўлиб турган. Бу полицияга маълум бўлгач, у қўлга олинган. Россиядан чиқариб юборилиш хавфи остида бўлган ўзбекистонлик бундан қутилиб қолиш учун 2 минг рубль миқдорида пора таклиф этган.

Бу вазият бўйича Россия Жиноят Кодексининг 291 моддаси, 3-қисми бўйича жиноий иш очилган.

Top