Спорт | 10:08 / 21.06.2016
5312
1 дақиқада ўқилади

Тулузада Бутунроссия футбол ишқибозлари бирлашмаси раҳбари ҳибсга олинди

Франциянинг Тулуза шаҳрида Бутунроссия ишқибозлар бирлашмаси раҳбари Александр Шпригин ҳибсга олинди, деб хабар қилмоқда tribuna.uz рус нашрларига асосланиб.

Шпригин бир неча россиялик футбол мухлислари билан бирга, Марселдаги тартибсизликлардан сўнг, Франциядан чиқариб юборилган эди.

Шунга қарамай, бирлашма етакчиси Евро-2016 гуруҳ босқичи ҳал қилувчи ўйини: Россия-Уэльс баҳсини томоша қилиш учун Францияга қайтган.

Манба: Tribuna.uz

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш