Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Спорт | 00:22 / 21.06.2016
4926
1 дақиқада ўқилади
Варди Евро-2016’дан кейин билагида операция ўтказади
"Лестер" клуби ва Англия терма жамоаси ҳужумчиси Жейми Варди ёзда операция қилинишини айтди.
29 ёшли футболчи Европа чемпионатида мавсум давомида билагидан олган жароҳати билан ўйнамоқда.
"Мен ҳанузгача гипсли боғичда ўйнашимга тўғри келмоқда. Евро-2016’дан кейин операция қилинаман. Менинг билагимда иккита катта дарз бор, суяк ўтказишга тўғри келади.
Бироқ мен бор-йўғи 3 ҳафта ўтказиб юбораман. Мен бу жароҳатни мавсум бошидаёқ, "Астон Вилла"га қарши учрашувда олганман, шунинг учун бу жароҳат менда анчадан бери бор", деб айтди Варди.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш