14:33 / 22.06.2016
5350

«ЛУКОЙЛ» Ўзбекистондаги қидирув ва ишлаб чиқаришга 5,96 миллиард рубль ажратди

Россиянинг "ЛУКОЙЛ" нефть компанияси 2016 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистондаги қидирув ва ишлаб чиқариш учун 5,96 миллиард рубль (93,549 миллион доллар атрофида) инвестиция қилди. 

Компания маълумотларига кўра, Ўзбекистондаги қидирув ва ишлаб чиқариш ишларига кетган капитал харажатлар ҳажми 2015 йилнинг январь-март ойларида 9,956 миллиард рубль (160 миллион доллар атрофида)дан жорий йилнинг биринчи чорагида 5,956 миллиард рублгача қисқарди (-40,18 фоиз).

Ҳозирги вақтда "ЛУКОЙЛ" Ўзбекистонда учта лойиҳани амалга ошириш устида ишламоқда. Бугунги кунга келиб компаниянинг Ўзбекистонда қазиб тўпланган гази 32 миллиард кубометрдан ортди. 

Компания 2020 йилга қадар Ўзбекистонда бир йилда 17-18 миллиард кубометр газ қазиб олишни режалаштирмоқда.

Top