Жаҳон | 00:01 / 22.06.2016
5275
1 дақиқада ўқилади

Сурияда 5 йил ичида 700 дан кўпроқ шифокор ҳалок бўлди

Сурия ихтилофининг 5 йили ичида Сурияда жанговор ҳаракатлар оқибатида 700 дан кўпроқ тиббиёт ходими ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда "Интерфакс" ахборот агентлиги.  

Бу ҳақда Суриядаги вазиятни тергов қилиш бўйича БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши мустақил комиссияси маълум қилди. 

"Ихтилоф бошидан бери шифохоналарга берилган зарбалар оқибатида 700 дан кўпроқ шифокор ва тиббиёт ходими ҳалок бўлди", деб айтди комиссия бошлиғи Паулу Пинейру.

Пинейрунинг айтишича, бутун Сурия бўйлаб шифохона ва тиббиёт муассасаларига катта миқёсдаги ҳужумлар "фуқаролар орасида кўплаб қурбонларга, шунингдек, шифокорларнинг ҳалок бўлишига олиб келган".

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш