18:48 / 22.06.2016
4176

Виталий Мутко: «Слуцкийга яна вақт берамиз»

РФ Спорт вазири ҳамда РФИ президенти саналувчи Виталий Мутко Россия терма жамоаси бош мураббийи Леонид Слуцкийга миллий терма жамоа мураббийлигини қабул қилиш бўйича ўйлаб кўриш учун яна вақт берилишини маълум қилди.

«Яна бир оз фурсат берамиз. Ҳозир кўпчилик эмоция ҳолатида», – деган Мутко.

Қайд этиш керакки, Слуцкий 2015 йилнинг августида, Капелло ишдан бўшатилгач, вақтинчаликка терма жамоани бошқаришга рози бўлганди. У айни вақта ЦСКА жамоасида ҳам бош мураббий ҳисобланади. Евро-2016 гуруҳ босқичининг 3-турида Уэльсдан учралган 0:3 ҳисобида мағлубият қайд этилиб, Россия турнирни тарк этгач, у терма жамоадан кетиши ҳақида 2 марта баёнот берди.

Унинг ўрнига аввалига Черчесов тайинланиши ҳақида хабар берилди. Кейинроқ Мануэль Пеллегрини Россия терма жамоаси бош мураббийи лавозимини эгаллаши мумкинлиги ҳақида хабарлар пайдо бўлди.

Манба: Tribuna.uz

Top