Жамият | 08:52 / 23.06.2016
7075
1 дақиқада ўқилади

АҚШда навбатдаги "мерган" уч кишини ўлдирди

АҚШда навбатдаги отишма содир бўлди: номаълум кимса Олимпия шаҳри (Вашингтон штати) яқинида одамлар яшайдиган автотиркамалар тураргоҳида одамларга ўқ узди. Оқибатда 3 киши: 2 эркак ва бир аёл ҳалок бўлган, яна бир эркак ярадор бўлган, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги. 

Маълум қилинишича, полицияни жароҳат олган эркак чақиртирган. У шифохонага етказилган. "Мерган"ни ҳозирча қўлга олишнинг иложи бўлмаган.

Бу кун давомида иккинчи бундай ҳолат бўлди. Бир неча соат аввал номаълум шахс яқинда 49 киши ўлдирилган Орландо шаҳрида пиёдаларни ўққа тутган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш