Жаҳон | 13:48 / 23.06.2016
4503
1 дақиқада ўқилади
ОАВ: Афғонистонда "Толибон" ҳаракатининг 50 нафар жангариси таслим бўлди
Афғонистон шимоли-ғарбида жойлашган Фарёб вилоятидаги "Толибон" ҳаракатининг 50 нафар жангариси ҳукуматга таслим бўлди, деб хабар қилмоқда Синьхуа агентлиги.
"Улар 22 июнь куни Давлатобод тумани ҳудудида хавфсизлик кучларига таслим бўлган", - деб баёнот берган Афғон армияси вакили.
Бундан аввалроқ, Жузжон вилоятида 115 нафар толибон жангарилари қуролларини ташлаб, таслим бўлгани хабар қилинган эди.
Ҳозирча, "Толибон" ҳаракати ушбу хабар бўйича баёнот берганича йўқ.