Фан-техника | 16:07 / 23.06.2016
5694
2 дақиқада ўқилади

Польшалик ихтирочи мотоцикллар учун интеллектуал кўзгу яратди

Мотоцикл ҳайдаганда атрофда рўй бераётган ҳамма нарсани назорат қилиш муҳим. Бартош Амброзкиевич мотоцикл ҳайдовчисининг ҳолатидан келиб чиқиб, ўзини ўзи бошқарувчи кўзгу ихтиро қилди. Бу ҳақида "Колёса" нашри маълум қилди. 

Мотоциклда содир бўлган авариядан кейин польшалик ихтирочининг миясига шундай ғоя келди. Бахтсиз ҳодисага орқа томондаги манзарани етарлича кўрсатиб бера олмаган кўзгу сабаб бўлган. 

Бартош кичик жамоа билан ишлаб, Zercado кўзгусини яратди, у смартфон ёки мотоцикл ҳайдовчисининг ускуналаридаги бир неча датчикдан фойдаланиб, тана ҳолатини аниқлайди ва манзарани максимал даражада катталаштириш учун автоматик тарзда унга мослашади.

Кўзгуларнинг асферик юзаси "кўр" зоналарни бартараф этади, унинг корпусига бурилишни кўрсатувчи светодиод (LED) такрорловчи маҳкамланган. Zercado аксарият спорт ва нейкед мотоциклларига тўғри келади ва қўшимча бошқарув блокларига эҳтиёж сезмайди. 

Мазкур лойиҳа бир қатор мукофотларни қўлга киритишга улгурди ва ҳаттоки энг йирик Microsoft Imagine Cup 2015 технологик танловида ғолиб бўлди. Интеллектуал кўзгунинг тахминий баҳоси 250 доллар атрофида бўлиши кутилмоқда.