17:11 / 23.06.2016
6894

Сохта “электр назоратчиси” ҳуқуқ тартибот идоралари ходимларининг назарига тушди

Эркин Комилов (исм-фамилиялар ўзгартирилган) Сергели туман электр тармоқлари корхонасида уста бўлиб ишларди. Аслида хизмат тақозоси бўйича қаралганда, унинг фаолияти умуман бошқа бўлса-да, лекин у қонунларимизни четга суриб, нафс билан “тил топишди” ва мўмай даромад ишлашни мақсад қилди. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” газетаси ёзмоқда.

-  Электр тармоғи корхонасиданман. Электрдан бўлган қарздорлигингиз ҳақида билдириб қўяй, деб келдим, - дея гап бошлаган йигитни уй эгаси мулозамат билан қаршилади. Чунки қарз ёмон, қолаверса, электр давлат мулки, уни ишлатганлик учун ҳақ тўлашдан бош тортиш қонун бўйича жавобгарликни келтириб чиқаради.

 Хонадон эгасини  “2 млн.750 минг сўм қарздорга чиқариб, тезда тўламаса судга ошириши” билан қўрқитади. Уй эгасининг хавотирга тушиб қолганини пайқаган “меҳмон” “режа”си иш бераётганлигидан қувониб кетади ва “бу масаланинг ечими борлиги, фақат иси чиқмаслиги кераклиги, 1 млн.100 минг сўмга иши ҳал бўлишини, сўнг компьютердан қарзи ўчиртириб юборилишини, фақат пулни тез етказиши кераклиги”ни айтади.

Эркин Комилов бу иши билан қонун ҳимоячилари эътиборига тушади. Уй эгасидан 600 минг сўм пулни олган вақтида СВОЖЖДЛҚК департаментининг Сергели туман бўлими ходимлари томонидан ашёвий далил билан қўлга олинди.

 У суд томонидан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан айбдор топилиб, тегишли жазога тортилди.

Top