19:50 / 24.06.2016
15490

Ислом Каримов Афғонистон Президенти Ашраф Ғани билан учрашди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 24 июнь куни Кўксаройда Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Ашраф Ғани билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда “ЎзА” хабар бермоқда. 

Президентимиз Ислом Каримов учрашувда Ашраф Ғанининг юртимизга илк ташрифи мамлакатларимиз ҳамкорлигини янги босқичга кўтаришга хизмат қилишини таъкидлади. 

Ўзбекистон ва Афғонистон халқларининг тарихи муштарак, урф-одат ва анъаналари ўхшаш. 

Ўзбекистон ҳамиша “Қўшнинг тинч – сен тинч”, деган ҳикматга амал қилиб, Афғонистонда тинчлик ўрнатиш, унинг иқтисодиётини тиклаш тарафдори бўлиб келмоқда. Мамлакатимиз Афғонистонга электр энергияси, мева-сабзавотлар, нефть маҳсулотлари, минерал ўғитлар экспорт қилмоқда. 2016 йилнинг дастлабки тўрт ойида ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 14 фоиз ошди. 

Учрашувда ўзаро савдо ҳажмини янада ошириш ва номенклатурасини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. Томонларни қизиқтирган минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик муаммолар юзасидан фикр алмашилди.

Фото: ЎзА

Top