17:33 / 24.06.2016
4873

Олланд: Франция Буюк Британиянинг Евроиттифоқни тарк этишидан афсусда

Француз ҳукумати Буюк Британиянинг ЕИдан чиқишига доир референдум якунларидан афсусда эканлиги, бироқ бу танловни ҳурмат қилишини маълум қилди. Бу ҳақида РИА Новости хабар беради. 

"Буюк Британия бундан буён ЕИнинг бир қисми бўлмайди, келишувда кўриб чиқилган жараёнлар тезда амалга оширилади, қоида шундай", - деди Франция президенти Франсуа Олланд ўз телемурожатида. 

Олланд Франциянинг Буюк Британия билан ҳамкорлиги давом этишини таъкидлади.

"Бизни тарих, география, иқтисодий, маданий, гуманитар ҳамкорлик боғлаб туради", деди у. 

23 июнда Буюк Британияда Евроиттифоқдан чиқиши масаласига доир референдум бўлиб ўтди. Унда Brexit тарафдорлари ғолиб бўлишди.

Google image

Top