Жаҳон | 09:43 / 25.06.2016
4818
1 дақиқада ўқилади

Мексикадаги бозорлардан бирида уч полициячини отиб ташлашди

Мексика жануби-ғарбидаги Герреро штатида жиноятчилар уч нафар федерал полиция агентини отиб ташлашди. Бу ҳақда маҳаллий амалдорлар маълумотига асосланиб, Reuters хабар бермоқда.

Агентлар фуқаро кийимида Чилапа-де-Альварес шаҳридаги бозорда овқатланишаётган эди. Шу пайт қуролланган эркаклар жамоаси у ерга келган.

Федерал полиция армия билан бирга наркосотувчиларга қарши уруш олиб бормоқда. Шаҳар Игуала педагогик коллежидан унча узоқ бўлмаган ҳудудда жойлашган. 2014 йилда у ерда 43 нафар талаба сирли равишда ғойиб бўлган эди.

 

фото:Google image

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш