Жаҳон | 16:17 / 25.06.2016
6021
1 дақиқада ўқилади

Никита Белых судда айбини тан олмади

Россиянинг Киров вилояти губернатори Никита Белыхнинг таъкидлашича, у пулларни пора сифатида эмас, балки Киров шаҳри эҳтиёжлари учун олган, деб хабар қилмоқда РИА «Новости».

«Белых сўроқ чоғида, пулларни Киров шаҳри эҳтиёжлари учун олганлигини айтди», — деб маълум қилган жараёндан хабардор шахс. 

У, шунингдек, айбига иқрор бўлишдан бош тортган, аммо тергов билан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирган. 

«Айбимни тан олмайман, мен ҳеч қандай жиноий иш билан шуғулланганим йўқ. Пора олмаганман, олмайман ҳам. Барча кўрсатмаларимни терговчига бердим ва тергов томони билан яна ҳамкорлик қилишга тайёрман», — деган Белых.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш