Жаҳон | 21:44 / 25.06.2016
4736
1 дақиқада ўқилади

Сомалидаги меҳмонхонада содир бўлган отишмада етти киши ҳалок бўлди

“Аш-Шабоб” террорчилик ташкилоти жангарилари Сомали пойтахти Могадишодаги Nasahablood меҳмонхонасига қуролли ҳужум уюштиришди. 
Полиция маълумотига кўра, отишма вақтида камида етти киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.
Гуруҳ жангарилари меҳмонхона ичида одамларни асир олишган, деб хабар бермоқда Associated Рress.
Маълум қилинишича, айни пайтда асир олинган одамлар сонига аниқлик киритилмаган.
Маҳаллий полиция вакилининг айтишича, жангарилар меҳмонхона ичидан туриб гаранаталар отишмоқда, пулемётлардан ўқ ёғдиришмоқда.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш