Технология | 10:44 / 25.06.2016
4190
1 дақиқада ўқилади

YouTube ва Facebook экстремистик видеоларни автоматик тарзда блоклашни бошлади

Йирик дунёвий видеохостинг YouTube ва  Facebook ижтимоий тармоғи экстремистик видеоларни автоматик тарзда блоклаш хизматини ишга туширди. Бу ҳақда манбага асосланган ҳолда “Рейтер” агентлиги хабар бермоқда.

Агентликнинг маълум қилишича, автоматик тизим ИШИД террорчилик гуруҳи томонидан юкланган тарғибот видеолари ва шунга яқин материалларини зудлик билан блоклаб қўяди.

Ушбу технология бошида муаллифлик ҳуқуқи билан ҳимояланган контентни топиш ва ўчириш учун ишлаб чиқилган эди. Тизим файлнинг хешини қидиради. У эса интернет-компанияга мазкур хешга алоқадор барча маълумотларни ўчириб ташлаш имконини беради.

 

фото:Google image

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш