Фан-техника | 17:17 / 26.06.2016
5509
1 дақиқада ўқилади
Бирлашган Араб Амирликларида интернет тарқатувчи чиқинди қутилари пайдо бўлди
БААдаги Шаржа шаҳри кўчаларида Wi-Fi тарқатувчи чиқинди қутилари ўрнатилмоқда: дунё тармоғига уланган биринчи 10та контейнер "Шаржа юраги" деб номланган марказий туманда жойлаштирилмоқда.
Смарт-қутиларни атроф-муҳитни ҳимоя қилиш ва чиқиндиларни қайта ишлашга ихтисослашган Bee’ah компанияси етказиб бермоқда.
Интернетга уланиш имкониятидан ташқари, контейнерлар чиқиндини пресслаш ва қути тўлгани ҳақида хабар бериш имкониятига эга. Бундай имкониятларни амалга ошириш учун контейнерларга қуёш батареялари ўрнатилган. Жами бўлиб юздан ошиқ контейнерларни шаҳар бўйлаб ўрнатиш режалаштирилмоқда.