Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВ: КХДР Йокосука портидаги АҚШ объектларига ракета йўллай олиш имкониятига эга
Шимолий Корея Япониянинг Йокосука портидаги АҚШ ҳарбий объектларига ракета зарбаси йўллай олиш имкониятига эга. Бу ҳақда Жанубий Кореянинг "Чунан ильбо" газетаси ҳарбий манбага асосланиб, ёзмоқда.
Газета маълумотларига кўра, Йокасукада АҚШнинг еттинчи флот кемалари базаси жойлашган. Улар Корея яриморолида юзага келиши эҳтимоли бўлган фавқулодда вазиятлар учун олиб келинган.
"Шимолий Корея 80-йиллар бошида Миср орқали советларнинг Scud-B’га ўхшаш ракетасини сотиб олишди, сўнгра уни тараққий эттириб, Scud-С ва Scud-ER сингари ракеталарга айлантиришди. Таъкидланишича, Scud-ER’га ўхшаш ракеталар 700 км масофада жойлашган нишонни йўқ қилиши, 1000 км масофага қадар учиб бориши мумкин", — деб манба сўзларидан иқтибос келтиради газета.
Маълум қилинишича, агар КХДР Scud-ER ракетасини ишга туширса, у Йокасука портини вайрон эта олади.
фото:Google image
Мавзуга оид
22:13 / 08.02.2026
АҚШ Яқин Шарққа ҳарбий юклар ташиш суръатини оширмоқда
13:30 / 07.02.2026
АҚШ элчиси Полша Сейми спикери билан алоқаларни узмоқда
11:19 / 07.02.2026
Трамп: Эрон билан музокаралар яхши кетяпти, унга келишув қизиқ
09:31 / 07.02.2026