Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чунцинда Хитойдаги иккинчи Disneyland парки қурилиши мумкин
Американинг Walt Disney компанияси Хитой ҳудудида иккинчи Disneyland паркини қуришни режалаштирмоқда, янги кўнгилочар маскан мамлакатнинг энг йирик шаҳарларидан бири бўлган Чунцинда қурилиши мумкин. Бу ҳақида China News хабар қилди.
Манба хабарига кўра, Walt Disney компанияси Хитойнинг марказий ёки ғарбий қисмида яна бир Disneyland паркини қуришни режалаштирмоқда.
Июнь ойи ўрталарида Шанхайда Хитой ҳудудида 5,5 миллиард доллар қийматга эга биринчи Disneyland парки очилган эди. Ҳонгконг махсус маъмурий ҳудудида яна бир парк мавжуд.
"Биз Disney лойиҳасини диққат билан кузатяпмиз ва унинг қурилишига пухта тайёргарлик кўряпмиз. Бу лойиҳани қўлга киритиш учун бизда барча имкониятлар бор", - дейди Чунцин шаҳар қўмитаси вакили.
Walt Disney бу борада ҳозирча маълумот бермади.
Чунцин – тахминан 28 миллион аҳолига эга Хитойнинг 4та марказий шаҳридан бири. Шаҳар мамлакатнинг энг йирик тижорат марказларидан бири ҳисобланади.
Фото:Google image
Мавзуга оид
22:01 / 23.05.2026
Шавкат Мирзиёев Си Жингпингга ҳамдардлик билдирди
12:04 / 23.05.2026
Хитойда кўмир конидаги портлаш оқибатида камида 90 киши ҳалок бўлди
10:31 / 22.05.2026
Хитой Ўзбекистондан 10 турдаги қуритилган сабзавотларни олиб киришга рухсат берди
21:56 / 20.05.2026