16:23 / 29.06.2016
9299

Элвис Преслининг қизи тўртинчи марта ажрашмоқда

"Рок-н-ролл қироли" Элвис Преслининг қизи тўртинчи турмушидан ажралмоқда. Бу ҳақида Hello Magazine нашри хабар қилди. 

48 ёшли Лиза Мария Пресли 10 йиллик турмушидан сўнг  Майкл Локвуд билан ажрашишга ариза берди.
 
Пресли хонимнинг расмий вакили бу маълумотни тасдиқлади. Афсонавий қўшиқчининг қизи ажрашиш сабаби сифатида муросасиз келишмовчиликларни кўрсатди. 

Жуфтликнинг 7 ёшли эгизак қизлари бор. Пресли болалар учун жавобгарлик ҳуқуқини унга тақдим этишни сўради, Локвудга эса қизлардан "назорат остида" хабардор бўлиб туриш таклифини билдирди. Пресли ўзи ва фарзандлари учун алимент талаб қилмади.  

"Пресли ундан ҳеч қандай пул олишни истамайди", - дея маълум қилди манба. Унинг сўзларига кўра, жуфтлик никоҳ шартномаси тузган. 

Бундан аввал Преслининг қизи мусиқачи Дэнни Кио (бу турмушидан бир ўғил, бир қизи бор), қўшиқчи Майкл Жексон ва актёр Николас Кейж билан оила қурган. 

 

Фото:Google image

Top