Россия ва Туркия президентлари Владимир Путин ва Ражаб Тойиб Эрдўған ўртасида телефон мулоқоти ўтказилди. NTV телеканалининг туркча талқинида маълум қилинишича, сиёсатчиларнинг суҳбати 40 дақиқа давом этган.
Қайд этилишича, бу мулоқот матни кейинроқ маълум қилинади.
Туркия президентига яқин манбаларда билдирилишича, ушбу суҳбат "жуда самарали ва ижобий руҳда ўтган".