16:26 / 29.06.2016
6741

Темза дарёсида тимсоҳ кўринди

Темза дарёсида тимсоҳ пайдо бўлди ва у Лондон аҳолисини қўрқитиб юборди, деб хабар беради The Mirror. Газета бу Буюк Британиядаги биринчи ёввойи тимоҳ бўлиши мумкинлигини аниқлаштиришга ҳаракат қилди. 

Икки метрли тимсоҳнинг суратлари интернетда чоп этилди. Қайд этилишича, фотосуратлар Лондоннинг шарқий қисмида тасвирга олинган. Суратлар кўп марта томоша қилиниб, оммалашиб кетди. 

Ҳайриятки, "тимсоҳ" бир тўплам арқон бўлиб чиқди, деб ёзади, Evening Standard. «Айрим инсонлар унинг тимсоҳ эканлигига ҳануз ишонишда давом этиб, бу ерга келишни истамаётганига қарамай, бу жуда қизиқарли ҳолат», – дейди Docklands Sailing & Watersports Centre'лик Жуди Сандерс.   
 

Top