Спорт | 15:14 / 29.06.2016
4227
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонлик теннисчи Денис Истомин“Уимблдон – 2016”ни ғалаба билан бошлади

Ўзбекистоннинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин Англиянинг Лондон шаҳрида “Катта дубулға” туркумига кирувчи энг нуфузли тўрт турнирдан бири – “Уимблдон – 2016”ни ғалаба билан бошлади. Бу ҳақда “ЎзА” хабар бермоқда.
 
Денис Истомин яккалик баҳсларининг биринчи даврасида Жанубий Африка Республикаси вакили Кевин Андерсонга қарши кортга чиқди.  Беш сет давом этган учрашувда ўзбекистонлик теннисчи 4:6, 6:7, 6:4, 7:6, 6:3 ҳисобида ғалаба қозонди. У иккинчи даврада испаниялик Николас Альмагро билан куч синашади.
 
Буюк Британияда бўлиб ўтаётган Халқаро теннис федерациясининг мусобақалар тақвимидан жой олган халқаро турнирда ўзбекистонлик ёш теннисчи Ҳумоюн Султонов учинчи босқичга чиқди.
 
Ҳумоюн дастлаб австралиялик Алексей Попирин, иккинчи даврада сербиялик Миомир Кежманович устидан зафар қучди. Энди у кейинги босқичда мезбонлар вакили Алестейр Грей билан баҳслашади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш