15:57 / 30.06.2016
6934

Хитойда жаҳонда илк бор 3D-принтеридан чиқарилган уй намойиш этилди

Жаҳонда 3D-принтеридан чиқарилган биринчи уй Хитойда қад ростлайди. Унинг қурилишига 45 кун кетди. Уй архитекторларининг айтишларича, улар турар-жой қуриш борасида ҳақиқий инқилоб қилишди.


Уйни олти ярим ҳафта ичида Пекиннинг Тунчжоу туманида барпо этишди, деб хабар қилмоқда The Mirror. Натижада 400 м² майдонда деворларининг қалинлиги 240 см бўлган икки этажли иморат қад ростлади. Ушбу уй қурилиши билан шуғулланган Huashang Tengda маҳаллий фирмасининг аниқлик киритишича, бинонинг қурилишида айрим ҳолларда қўл меҳнатидан ҳам фойдаланилди. Ишларни эса мутахассис-технологлар кузатиб борди.

Йирик саноат принтери ёрдамида темирбетон элементлари яратилди, сўнгра улар ҳудди пазл бўлакчаларига ўхшаб, бирлаштирилди. 
Конструкторларнинг тасдиқлашича, улар қурган уй саккиз балли зилзилага ҳам бардош бера олади.

Top