09:42 / 30.06.2016
10927

Олимлар илк бора ухлаётган баҳайбат оқ акулани суратга олишга муваффақ бўлишди

Олимлар биринчи марта катта оқ акуланинг ухлаб ётгани акс эттирилган ажойиб видео олишга муваффақ бўлишди.   Акулаларнинг ўзига ҳос жиҳати шундаки, улар ҳеч қачон тўхташмайди. Акс ҳолда улар сув тубигача тушиб, бўғилиб қолиши мумкин. Мазкур роликни Discovery канали жойлаштирган. 

Ролик телеканалнинг бошқарувчисиз ҳаракатланадиган сувости робокемаси ёрдамида суратга олинди. Gizmodo хабар беришича, акула тушида ўзига ҳос "автоматик ҳаракат" билан секин сузиб бораверади. Бундан ташқари, йиртқичнинг оғзи бу вазиятда очиқ бўлади. 
 

Top