Фан-техника | 19:31 / 01.07.2016
5992
1 дақиқада ўқилади

Аpple раҳбари Тим Кук Nike'нинг мустақил директорига айланди

Аpple раҳбари Тим Кук Nike компаниясининг "мустақил етакчи директори"га айланди. Бу ҳақида компания баёнотига асосланиб, Fortune нашри хабар беради

Кук спорт кийимлари ва пойабзаллари ишлаб чиқарувчи америка фирмасининг маъмурий кенгаши сафидаги ўрин алмашинишлар муносабати билан янги лавозимни эгаллади. Компаниянинг хабар қилишича, Nike раиси ва асосчиларидан бири Фил Найт нафақага кетмоқда, унинг ўрнини эса бош директор Марк Паркер эгаллайди.

Тим Кук 2005 йилдан бери  Nike директорлар кенгаши таркибида бўлган. У вақтда Кук Apple'нинг операцион директори лавозимида фаолият юритган. Шунингдек, Тим Кукнинг "мустақил директор" ловозимига тайинлангани билан унинг зиммасига қандай вазифалар юкланиши ҳозирча номаълум.