Жаҳон | 18:00 / 01.07.2016
8074
1 дақиқада ўқилади

Асад: Ар-Риёд ва Париж ҳукумат вазирларига босим ўтказмоқда

Сурия ҳукуматининг бир неча вазирлари, Саудия Арабистони ва Франция босими сабаб, лавозимларидан истеъфо беришга мажбур бўлишган, деб баёнот берди давлат раҳбари Башар Асад. 

«Вазирлар, айрим ҳолларда Саудия Арабистони, бошқаларида Франция улардан шуни илтимос қилганлари учун вазифасидан воз кечишди. Улар, қайси мамлакатга бўйсинишларини шу билан намойиш этишди. Ҳозирда, улар, айни давлатлар измида юрувчи мухолифат кучлари таркибига киришган. Аммо, бу Суриядаги вазиятга таъсир этмайди», — дея Асад сўзларини келтиради SANA агентлиги. 

22 июнь куни Башар Асад Сурия ҳукуматига янги бош вазир тайинлаган эди. 
 

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид