15:16 / 01.07.2016
24332

Тошкентда янги дам олиш маскани - Baxt ko’li

Июнь ойи ўрталаридан Тошкентдаги Baxt ko’li ҳордиқ чиқариш масканида қурилиш ишлари бошлаб юборилган эди. Масканнинг умумий майдони 59 га бўлиб, шундан сувли ҳудуд 27 га.ни ташкил этади. Бу ерда бир вақтнинг ўзида 5000 киши дам олиши мумкин.

Сунъий кўл атрофидаги ҳудуд 11 зонага бўлинган бўлиб, ободонлаштириш мақсадида пойтахт туманларига ажратилган. Бироқ бу ерга ташриф буюрувчи истаган зонасига борса бўлади.

Ҳордиқ чиқариш масканига кириш одам бошига 1000 сўмни ташкил этади. Дам олиш учун зарур жиҳозларни ижарага олиш нархи 5000 сўмдан бошланади. Кийим алмаштириш учун алоҳида хоналар бўлиб, гигиеник жараёнлар пуллик.

Baxt ko’li ҳордиқ чиқариш масканида турли хил кўнгилочар воситалар бор: истаганлар футбол ёки волейбол ўйнашлари, бошқалар эса қайиқ ва катамаринларда сайр этишлари, сув қасрларидан кўлга сакрашлари мумкин.

Парк ҳудудида бир неча кафе ишлаб турибди. Бундан ташқари, велосипед ва сигвейлар ижараси, сузиш кийимлари савдо дўкони, болалар учун аттракционлар, ўйин майдончалари, мини-бассейнлар мавжуд. Ҳатто картинг ва мини-гольф ҳам бор.

Ҳордиқ чиқариш масканига алкоголь ичимликлар олиб кириш қатъий тақиқланади. Назорат камералари парк хавфсизлиги мақсадида ўрнатилган. Сувдаги хавфсизликни қутқарув хизмати ходимлари таъминлашади. Ҳар 45 дақиқада дам олувчилардан 15 дақиқали танаффус учун соҳилга чиқиш сўралади. Тиббий пункт ишлаб турибди. 

Baxt ko’li ҳордиқ чиқариш маскани ҳар куни 9:00 дан 19:00 гача иш юритади.

Суратлар: Gazeta.uz

Top