19:52 / 01.07.2016
4862

Уэльс-Бельгия. Бэйлми ёки Азар?

Бугун Европа чемпионатининг иккинчи ярим финалчиси аниқланади. Тошкент вақти билан 23:55да бошланадиган ўйинда Уэльс ҳамда Бельгия терма жамоалари чорак финал баҳсида майдонга тушишади.

Уэльс мусобақани «B» гуруҳида бошлади ва биринчи ўринни эгаллади. Бэйл жамоаси гуруҳда Россия ва Словакияни мағлуб этишди, Англияга эса имкониятни бой беришди. Шу тариқа гуруҳда биринчи ўринни эгаллаб чорак финалга йўл олишди. Чорак финалда эса Уэльсга Британиянинг бошқа вакили Шимолий Ирландия тўқнаш келди. Ўйинда уэльсликлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Бельгия эса «E» гуруҳида мусобақани бошлади. Улар Ирландия ва Швецияни мағлуб этишди. Биринчи турда эса Италияга имкониятни бой беришди. Чорак финалда Бельгия Венгрияга қарши ўйнаб 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Уэльс ҳамда Бельгия терма жамоалари ўртасидаги ўйинни томоша қилиш имкнингиз бўлмаса, tribuna.uz сайтида олиб бориладиган матнли репортажни кузатиб боринг.

Top