21:45 / 01.07.2016
5935

Уимблдонда теннисчилар сурати акс этган қаҳвалар намойиш этилди

Уимблдон турнирида машҳур теннисчилар сурати акс эттирилган қаҳвалар намойиш этилди, деб хабар бермоқда The Mirror. Масалан, капучинода Энди Маррея, Рафаэль Надал ёки Рожер Федерернинг суратини кўриш мумкин.

Ушбу суратларни Lavazza компаниясининг The Ripple Maker қаҳвамашинаси акс эттирмоқда. Махсус технологиялар ёрдамида суратлар 10 сония ичида тайёр бўлмоқда.

Forbes’нинг маълум қилишича, мусобақага ташриф буюрганлар қаҳваларга ўз селфиларини ҳам акслантиришлари мумкин.

Top