Жаҳон | 12:01 / 02.07.2016
12823
1 дақиқада ўқилади

Туркманистон раҳбари "Қадр кечаси" шарафига 600 нафардан ортиқ кишини афв этди

Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов Рамазон ойида нишонланадиган "Қадр кечаси" шарафига 612 кишини афв этди. Бу ҳақида РИА "Новости" хабар қилди

Манбага кўра, президент фармони билан 586 нафар Туркманистон фуқароси ва 26 нафар хорижий давлатлар фуқаролари жазо ўташдан озод қилинди. 

Бердимуҳаммедов афв этилган кишилар Қадр кечасини ўз оилалари даврасида қарши олишлари учун қисқа муддатларда озод қилиш ва уларга ишга жойлашиш масалаларида ёрдам бериш вазифасини топширди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш